Хитой 1 сентябрдан ҳарбий мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган барча дронларни экспорт қилишни тақиқлашга қарор қилди, дейилади Хитой Савдо вазирлиги сайтида.
Қарор "оммавий қирғин қуролларини тарқатишда" дронлардан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган, дейилади хабарда.
Шунингдек, визуализация учун инфрақизил ускуналар, нишонларни аниқлаш учун лазерлар ва юқори аниқликдаги инерцион ўлчов ускуналари экспорт назорати рўйхатига киритилиши қайд этилган.
Бу баёнот АҚШ ва унинг иттифоқчилари Хитой Россияга ҳарбий маҳсулотлар етказиб бераётганини танқид қилганидан кейин янгради.
Бир кун аввал АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Эроннинг баллистик ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари дастури учун асосий компонентларни сотиб олишга ёрдам берган компаниялар ва шахсларга, жумладан қатор Хитой компанияларига
қарши санкциялар киритди.
Ғарб ОАВ маълумотларига кўра, Украинадаги уруш даврида Хитой Россия учун турли қурол-яроғлар, шу жумладан ракеталар учун зарур бўлган товарларнинг асосий етказиб берувчисига айланган.
Бу баёнот АҚШ ва унинг иттифоқчилари Хитой Россияга ҳарбий маҳсулотлар етказиб бераётганини танқид қилганидан кейин янгради.