Россияда, VPN тарғиб этишни тақиқловчи янги қонунга мувофиқ, Википедия блокланиши мумкин. Бу ҳақда Давлат Думасининг Ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари қўмитаси раиси ўринбосари Антон Горелкин маълум қилди.
Унинг айтишича, Википедиянинг VPN хизматлари ҳақидаги мақоласида VPN тарғиб этишнинг барча аломатлари мавжуд. Горелкин ушбу энциклопедияни блоклаш учун етарли бошқа сабаблари ҳам борлигини айтган.
"Роскомнадзорнинг Википедияна нисбатан қатор эътирозлари бор, уларнинг баъзи бирлари бўйича тегишли суд қарори ҳам чиқарилган. Википедияни блокировка қилиш учун қонуний асослар етарли: буни фойдаланувчиларга жиддий ноқулайлик туғдирмасдан қилиш қолди", деб ёзади депутат.
1 март куни Россияда “блокировкани айланиб ўтиш йўлини тарғиб этиш ёки реклама қилишга” тақиқ кучга кирди. Роскомнадзор нафақат VPN-ларни ўрнатиш бўйича кўрсатмаларни, балки бундай воситалардан фойдаланишга чақириқларни ҳам блоклаш ҳуқуқига эга. Бироқ Россияда VPNдан фойдаланишга тақиқ йўқ, ундан фойдаланишга жазо ҳам кўзда тутилмаган, деб ёзади "Новая газета Европа".
Роскомнадзор сўнгги йилларда миллиондан ортиқ веб-сайтлар, жумладан, Фейсбук, Инстаграм ва Твиттер каби ижтимоий тармоқларни блокланган.
1 март куни Россияда “блокировкани айланиб ўтишни тарғиб этиш ёки реклама қилишга” тақиқ кучга кирди.