Тартибсизликларда 90 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Тартибсизликлар Ҳалле, Ливерпул, Бристол, Манчестер, Сток-он-Трент, Блекпул, Белфаст шаҳарларида юз берди. Уларнинг иштирокчилари дўконларни вайрон қилишар, полициячиларга ҳужум қилишарди.
Таранг вазият 29 июль куни Саутпортдаги рақс студиясида уч нафар қизнинг ўлдирилганидан сўнг вужудга келди. Жиноятда 17 ёшли ўсмир гумон қилинмоқда. У қамоққа олинган.
Ушбу тартибсизликлар сўнгги 10 йилда энг катта оммавий тартибсизликлар деб ҳисобланмоқда. Улар ижтимоий тармоқларда болаларга ҳужум қилган шахс муҳожир ва радикал исломчи экани ҳақидаги маълумотлар тарқалгандан сўнг бошланди. Полиция гумонланувчи Аксел Рудакубаннинг Буюк Британияда туғилганини айтиб, маълумотларни ёлғон деб атади. Унинг ота-онаси Руандадан келган.
Британияда сўнгги йилларда пичоқлардан фойдаланган ҳолда бир нечта резонансли ҳужумлар содир бўлди. Уларнинг баъзилари радикал исломчилар томонидан амалга оширилган терактлар эди.
Буюк Британияда 3 август куни ўта ўнг кучлар ташкил этган аксил-муҳожир намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди.