Ссылки доступа

БМТ Украина ҳудудида Россия томонидан содир этилган жиноятларни санади


Глава независимой международной комиссии ООН по расследованию нарушений в Украине Эрик Мёсе
Глава независимой международной комиссии ООН по расследованию нарушений в Украине Эрик Мёсе

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро тергов комиссияси Россия армияси Украинада кенг кўламли ҳарбий жиноятлар содир этганини тан олди. Жумладан, қасддан одам ўлдириш, мунтазам қийноқлар ва болаларни депортация қилиш.

Шунингдек, россияликлар томонидан қўлланилган қийноқлар ҳақида батафсилроқ маълумот берди. Улар ичида электр токини қўллаш, одамларни шифтга осиб қўйиб, азоблаш кабилар бор.

Комиссия Украина инфратузилмасига мунтазам зарбаларни инсониятга қарши потенциал жиноятлар деб атади. Бу эса «энг совуқ ойларда юз минглаб одамларни иссиқлик ва электр энергиясидан маҳрум қилди», дейилади 16 март куни чоп этилган ҳисоботда.

Ҳисобот 500 дан ортиқ интервю, шунингдек, сунъий йўлдошдан олинган суратлар ҳамда ҳибсхоналар ва қабрларда олиб борилган текширувлар асосида яратилган.

Россияликлардан ташқари, Украина ҳарбийларининг ҳаракатларида ҳам қонунбузарликлар аниқланган. Бироқ, улар «арзимас рақамлар»ни ташкил этади. Ҳисоботнинг катта қисми Украинадаги ваҳшийликларни ёки тинч аҳолини нишонга олишни рад этувчи Россияга қарши айбловларга қаратилган.

Шу билан бирга, Халқаро тергов комиссияси Россия ҳарбийларининг ҳаракатларида Украина халқига нисбатан геноцид белгиларини кўрмади.

«Биз Украина ҳудудида ҳеч қандай геноцидни топмадик», деди тергов комиссияси раиси Эрик Месе.

Бироқ, тергов гуруҳи далиллар тўплаш билан шуғулланиб, украиналикларнинг Россия томонидан геноцид қилиниши муаммосини кўтариши мумкин бўлган «баъзи жиҳатларни» топди.

XS
SM
MD
LG