Ссылки доступа

Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши мамлакат президенти бўлди


Драупади Мурму
Драупади Мурму

Ҳиндистондаги президентлик сайловларида Миллий демократик альянсдан номзоди кўрсатилган Драупади Мурму ғалаба қозонди.

Мурму парламент аъзолари, штатлар ва ҳудудларнинг маҳаллий ассамблея аъзолари орасидан сайловчилар овозининг 64 фоизини қўлга киритди, унинг мухолифатдаги рақиби Яшвант Синха эса 36 фоиз овоз олди. Мурму мамлакатнинг барча штатларидан овоз олган, Синха учта штатда ютқазган. Синха Мурмани ғалабаси билан табриклади.

Мамлакатнинг амалдаги бош вазир Нерендра Моди ҳам янги президентни табриклади.

«Драупади Мурмунинг ҳаёти, унинг курашлари, беқиёс хизмати ва ибратли муваффақияти ҳар бир ҳиндистонликни рағбатлантиради. У фуқароларимиз, айниқса камбағаллар, чеккадагилар ва мазлумлар учун умид чироғи бўлди», — деб ёзди Моди Twitter’да.

Мурму 25 июлда, амалдаги президент Рам Натха Ковинднинг ваколат муддати тугайдиган куни қасамёд қилади.

Ҳиндистон — парламент республикаси, шунинг учун мамлакатда президент асосан вакиллик функцияларини бажаради. Унинг ваколат муддати беш йил ва кетма-кет икки муддатдан ошмайди.

Мурму Ҳиндистон мустақилликка эришган 1947 йилдан бери 15-президенти бўлди. У Ҳиндистон тарихида Пратибха Патилдан кейин иккинчи аёл президентга айланди, Патил 2007 йилдан 2012 йилгача Ҳиндистон раҳбари бўлган.

Мурму 64 ёшда ва бунгача Ҳиндистон шарқидаги Жаркҳанд штатининг губернатори бўлган. У 1997 йилда муниципал депутат бўлиб иш бошлаганидан бери сиёсатда. Ўшандан буён сиёсатчи Миллий демократик альянсдаги энг йирик ўнгчи Бҳаратия Жаната партиясининг аъзоси, партия раҳбари — Нерендра Моди.

XS
SM
MD
LG