Ссылки доступа

Бухорода Нукус воқеаларида айбланаётган яна 39 киши устидан суд бошланди


В СИЗО в Узбекистане умер Полат Шамшетов, сын первого и единственного президента Каракалпакстана
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:56 0:00

Душанба куни Бухоро вилоят суди биносида Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Суд жараёнининг биринчи кунида прокуратура 39 нафар судланувчига нисбатан айблов хулосасини ўқиб эшиттирди, деб хабар қилди Олий суд матбуот хизмати.

Айблов хулосасига кўра, айбланувчилар Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (Қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлар ташкил қилиш, шунингдек, оммавий тартибсизликларда фаол қатнашиш) билан қуйидагилар айбланмоқда.

Барча судланувчиларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Декабрь ойи ўрталарида Бош прокуратура Нукус воқеалари бўйича айбланувчилар тўғрисидаги маълумотларни очиқлаш сўровига жавобан уларнинг умумий сони 171 нафарни ташкил этганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, 22 нафар шахсга нисбатан суд жараёни 31 январь куни якунига етди, яна бир иш алоҳида процессга бўлинган бўлиб, унда 39 нафар шахс иштирок этмоқда.

Аввадроқ прокурорлар қорақалпоқ ҳуқуқшунос ва журналист Даулетмурат Тажимуратовни республика ҳукуматини ағдариш ва ўзини етакчи сифатида кўтаришга уринишда айблаган.

У энг йирик намойишлар бўлган Қорақалпоғистон пойтахти Нукусдан бир кунлик масофада жойлашган Бухорода ўтган судда 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, шунингдек, унда яна 16 нафар айбланувчи саккиз ярим йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Июль ойининг бошида Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги конституциясида Қорақалпоғистон мақомининг ўзгартирилишига қарши оммавий норозилик чиқишлари хавфсизлик кучлари томонидан бостирилганди.

Нукус воқеалари мустақил Ўзбекистоннинг янги тарихида 2005 йил майидаги Андижон қатлиомидан кейин энг қонлиси бўлди.

Ўзбекистон расмийлари берган маълумотларга кўра, 1-2 июль кунлари Нукусда тартибсизликларга айланиб кетган норозилик намойишлари чоғида 21 киши ҳалок бўлган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари дохил 243 киши яраланган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, жами 516 киши ушланган. Тартибсизликлар бўйича 171 шахс айбланувчи сифатида жалб этилган.

XS
SM
MD
LG