2020 йилда Туркманистонда тўрт йилга қамалган журналист Нургелди Холиқов жазо муддатини ўтаб бўлгач, 8 июнь куни озодликка чиқди. Бу ҳақда Turkmen.news нашри хабар берди.
Нургелди Холиқов Turkmen.news сайтига 2020 йил июль ойида Ашхободдаги «Йилдиз» меҳмонхонасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун Туркманистонга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти махсус миссияси аъзоларининг суратини юборганидан сўнг расмийлар томонидан ҳибсга олинган.
У фирибгарликда айбланиб, тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган. Turkmen.news хабар беришича, нашр билан 2017 йилдан 2020 йилгача ҳамкорлик қилган журналист сохта айбловлар билан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Қатор халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ, ЕХҲТ ва RSF Холиқовни озод қилишни сўраб туркман ҳукуматига мурожаат қилган.
Туркманистон ҳукумати сўз ва ОАВ эркинлигини кескин чеклаётгани учун доимо танқид қилинади. Туркманистон матбуот эркинлиги бўйича халқаро ҳисоботларда энг паст кўрсаткичга эга. Ҳусусан, “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг cўнгги ҳисоботида Туркманистон 180 давлат орасида 175-ўринни эгаллаган.
Туркманистон матбуот эркинлиги бўйича халқаро ҳисоботларда энг паст кўрсаткичга эга. Ҳусусан, “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг cўнгги ҳисоботида Туркманистон 180 давлат орасида 175-ўринни эгаллаган.