Ссылки доступа

Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдами миқдори бир ярим миллиард еврони ташкил қилди


Шарль Мишель и Владимир Зеленский после неформальной встречи в Киеве, 20 апреля 2022 года
Шарль Мишель и Владимир Зеленский после неформальной встречи в Киеве, 20 апреля 2022 года

Бу ҳақда Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Киевга ташрифи чоғида маълум қилди.

Мишел Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Украина раҳбарининг сўзларига кўра, улар Россияга қарши санкциялар, шунингдек, Киевни Европа Иттифоқидан мудофаа ва молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилган.

Зеленский, шунингдек, томонлар сўровномадаги Украинанинг ЕИ аъзолигига номзод давлат мақомига мувофиқлиги ҳақидаги саволларга жавобларни кўриб чиққанига аниқлик киритди. Яқинда Украина ҳукумати уни Брюссел вакилларига топширди.

Ташриф давомида Мишел Киев яқинидаги яқинда рус қўшинлари чиқиб кетган Бородянка қишлоғида бўлди. Украина уларни тинч аҳолига нисбатан зўравонликларда гумон қилмоқда. «Тарих бу ерда содир этилган уруш жиноятларини унутмайди. Адолатсиз тинчлик бўлмайди», деб ёзди Европа Иттифоқи раҳбари Бородянкага ташриф буюрганидан сўнг Твиттерда.

Россиянинг Украинага қуролли бостириб кириши президент Владимир Путиннинг буйруғи билан 24 февраль куни бошланган. Бу вақт ичида, БМТ маълумотларига кўра, икки мингдан ортиқ одам, жумладан, болалар ҳалок бўлган. Қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Беш миллиондан ортиқ одам қочқинга айланди. Мамлакатда кўчирилганлар сони етти миллиондан ошади.

XS
SM
MD
LG