Ссылки доступа

“Байрактар” ишлаб чиқарувчиси Украинага 1 та дронни бепул беради


Архивн фото

Туркиянинг “Байрактар” ҳужумчи дронларини ишлаб чиқарувчи компания битта ускунани Украинага текин етказиб беради. Бу ҳақда Байкар ўзининг Twitter блогида маълум қилди.

Литва фуқаролари уч кун ичида Украина Қуролли кучларига янги учувчисиз самолёт сотиб олиш учун 5 миллион евро тўплаганидан сўнг компания Байрактарни бепул топширишга қарор қилди.

«Литва халқи Украина учун Байрактар TB2 сотиб олиш учун сахийлик билан маблағ тўплади. Бундан хабар топган “Байрактар” Литвага бепул дрон совға қилади ва йиғилган маблағларни Украинага инсонпарварлик ёрдамига йўналтиришни сўрайди», — дейилади компания хабарида.

“Байрактар” 12 дан 24 соатгача ҳавода бўла олади. Бу қурилмага ҳавода доимий навбатчилик қилиш имконини беради. Шунингдек, дрон 2 та лазерли бошқариладиган танкга қарши ракеталарни ёки 8 км.гача бўлган масофадаги стационар ва ҳаракатланувчи жисмларга зарба бера оладиган 4 та аниқ бошқариладиган сузувчи бомбаларни олиб юриши мумкин. Уларни Украинага етказиб бериш ўтган йили бошланган. Қурилмалар Россия билан жорий урушда фаол фойдаланилмоқда.

XS
SM
MD
LG