Ссылки доступа

БМТ: Россия ва Украина озиқ-овқат маҳсулотлари зудликда бозорларга қайтарилиши шарт


Жаҳоннинг қатор минтақаларида очликнинг олдини олиш учун Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини зудликда бозорларга қайтариш шарт. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш баёнот берди.

Унга кўра, очликнинг олдини олиш учун тез кунларда “сиёсий мувофиқлаштирувлар ва қарорлар” қабул қилиниши лозим.

“Украинада озиқ-овқат, Россияда озиқ-овқат ва ўғитлар ишлаб чиқаришни зудликда жаҳон бозорига реинтеграция қилиш ҳамда очиқ халқаро савдони сақлаб қолиш керак”,-деди Бош котиб.

Россия Украина портларини қамал қилгани оқибатида украин буғдойини денгиз орқали экспорт қилиш масаласи муаммога айланди. Бу масала бир неча ойдан бери халқаро доираларда муҳокама қилинмоқда. Халқаро экспертларнинг билдиришича, қамал оқибатида Украина портларидан 25 миллион тонна ғаллани олиб чиқиб кетиш имконияти бўлмаяпти.

Айни пайтда Украина ва Россия Туркия ҳамда БМТ воситачилигида ғаллани денгиз орқали экспорт қилишга йўл очиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу масала 19 июль куни Путиннинг Эронга қилган сафари доирасида Туркия президенти Эрдўғон билан ўтадиган учрашувида ҳам кўриб чиқилади.

Вчера помощник президента России Юрий Ушаков сообщил, что Владимир Путин обсудит вывоз зерна с Украины 19 июля на встрече с президентом Турции Реджепом Эрдоганом в Тегеране.

Международные агентства по оказанию гуманитарной помощи предупреждают, что страны Африки, Ближнего Востока и других регионов столкнутся с острой нехваткой продовольствия, если украинское зерно не будет доставлено вовремя.

XS
SM
MD
LG