Ссылки доступа

OpenAI овозли ChatGPT режимини ишга туширди


ChatGPT, жумладан, бошқа тилларга бир зумда ўтиш ва нутқ суръатини ўзгартириш имкониятига эга.



OpenAI май ойида эълон қилинган ChatGPT овозли режимини ишга туширди. Тақдимотда овоз ёрдамчиси куйлади, турли шеваларда гапирди, танаффуз қилди ва хўрсинди. Шунингдек, ChatGPT энди бошқа тилларга бир зумда ўтиш ва нутқ суръатини ўзгартириш имкониятига эга.

Айни пайтда бу режимдан фойдаланиш оз миқдордаги мижозларга берилган.

ChatGPT биринчи модели тақдим этилганидан бери сунъий интеллектнинг хавфи ҳақида огоҳлантиришлар мавжуд. Тадқиқотлари замонавий сунъий интеллект технологиясига асос бўлган Жеффри Хинтон баҳорда сунъий интеллект билан боғлиқ хатарларни ёритиш учун Google компаниясини тарк этди. Хинтон, хусусан, сунъий интеллектнинг тарқалиши инсон меҳнатидан фойдаланган ҳолда касбларнинг қисқаришига олиб келишини айтмоқда.

The New York Times ўтган йилнинг декабрь ойида Силикон водийсидаги сунъий интеллект соҳасидаги мутахассисларнинг башоратларини таҳлил қилган мақолани эълон қилди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, инсониятнинг сунъий интеллект туфайли йўқ бўлиб кетиш эҳтимоли ўртача 20-30% ни ташкил қилади.

Жорий йилнинг июнь ойида OpenAI ва сунъий интеллект соҳасидаги бошқа таниқли компанияларнинг ҳозирги ва собиқ 13 нафар ходими ўз хатларида сунъий интеллект технологияси инсоният учун жиддий хавф туғдириши ҳақида огоҳлантириб чиққан эди.

XS
SM
MD
LG