Ссылки доступа

Alibaba асосчиси Жек Ма бир йилдан сўнг Хитойга қайтди


Джек Ма
Джек Ма

Alibaba асосчиси ва миллиардер Жек Ма бир йилга яқин хорижда бўлганидан сўнг Хитойга қайтди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Жек Ма йилнинг асосий қисмини Токиода ўтказган ва бир неча кун аввал Хитойга қайтган.

Alibaba Groupга тегишли South China Morning Post газетасининг хабар беришича, 27 март куни Жек Ма ўзи ва Alibaba ҳамкорлари билан 2017 йилда она шаҳри Ханчжоуда асос солган мактабга ташриф буюрган. Тадбиркор талабалар ва ўқитувчилар билан учрашиб, улар билан сунъий интеллект технологиялари жадал ривожланаётган даврда таълимни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

"Жаноб Ма Хитой ва хорижга тез-тез саёҳат қилади", деди Жек Ма жамғармаси вакили The Wall Steet Journalга миллиардернинг Хитойга қайтишини изоҳлаш сўралганда.

Жек Ма яқинда Токиода яшаётгани ҳақида 2022 йил ноябрь ойида Financial Times ёзган эди. Газета хабарига кўра, у оиласи, шахсий ошпази ва тансоқчилари билан Японияга жўнаб кетган.

Жек Ма 2020 йил октябрь ойида хитойлик тартибга солувчиларни ошкора танқид қилган ва давлат банкларини ломбард менталитетида айблаганидан кейин омма олдида чиқишни тўхтатди. Шундан сўнг назоратчилар уни суҳбатга чақиришди. Хитой ҳукумати Alibabaни монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун рекорд даражадаги 2,8 миллиард доллар жаримага тортди.

Financial Timesнинг қайд этишича, тадбиркор Хитойни “Пекин томонидан мамлакат технология сектори ва унинг энг нуфузли бизнесменларига босим давом этаётган бир пайтда” тарк этган.

XS
SM
MD
LG