Ссылки доступа

Уганда парламенти бир жинслилар ўртасидаги жинсий алоқа учун ўлим жазосини маъқуллади


Сешанба куни Угандада 389 депутатдан 387 нафари гейларга қарши қаттиқ қонунни ёқлаб овоз берди. Унда бир жинсдагилар ўртасидаги жисний алоқа ҳамда бир жинслилар “фаолиятини ёллаш, тарғиб қилиш ва молиялаштириш” учун ўлим жазоси ва умрбод қамоқ жазоси жорий этилади.

"Оғирлаштирувчи ҳолатларда гомосексуаллик жиноятини содир этган шахс суд ҳукми билан ўлим билан жазоланади", - дейилади қонун лойиҳасида. Ҳуқуқ ҳимоячилари парламентнинг янги актини қоралаб, уни “нафрат қонуни” деб атади.

Энди қонун лойиҳаси вето ҳуқуқига эга бўлган президент Ёвери Мусевенига юборилади. Асосан консерватив христиан мамлакати бўлган Угандада бир жинсдагилар аллақачон умрбод қамоқ жазоси билан жазоланган эди.

Президент Мусевени аввалроқ Уганда гомосексуализмни қабул қилмаслигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG