Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Саммитда сўзга чиққан Пашинян ташкилотни Озарбайжоннинг Арманистонга қарши ҳаракатларига сиёсий баҳо беришга чақирди ва буни агрессия деб билади. Унинг сўзларига кўра, иттифоқчилар Озарбайжондан қўшинларини Арманистон ҳудудининг улар томонидан босиб олинган қисмидан олиб чиқиб кетишга интилиши керак, акс ҳолда “бу КХШТ иттифоқчилик мажбуриятларидан воз кечишини англатиши мумкин”.
Арманистон расмийларининг даъво қилишича, сентябрь ойида Арманистон ва Озарбайжон чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашувлар натижасида Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон суверен ҳудудининг бир қисмини босиб олган. Боку буни рад этиб, давлатлар ўртасидаги чегаралар белгиланмаганига ишора қилмоқда.
Беларус етакчиси Александр Лукашенко аввалроқ арман томони имзоланадиган ҳужжатга тузатишлар киритишни таклиф қилганини, бироқ “биз бу икки бандни қабул қилмасликка, уларни чуқур ўрганмасликка қарор қилдик”, деди.
Учрашувда иштирок этган Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномаси бўлишидан умидвор эканлигини билдирди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков саммит якунларини шарҳлар экан, Арманистоннинг КХШТдан чиқиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини айтди.
КХШТга Арманистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларус киради.