Ссылки доступа

Пелоси: Арманистон Озарбайжоннинг ноқонуний ҳужумига қаршилик қилади


Спикер Палаты представителей США Нэнси Пелоси и спикер парламента Армении Ален Симонян в Ереване, 18 сентября 2022

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Ереванга ташрифи чоғида Озарбайжоннинг ҳаракатларини қоралаб, уларни Арманистонга ҳужум деб атади.

“Арманистон биз учун муҳим ва Конгресс номидан Озарбайжоннинг ҳалокатли ҳужумларини кескин қоралаймиз”, деди Пелоси Арманистон Миллий Ассамблеяси спикери Аллен Симонян билан учрашувдан кейин.

У, шунингдек, можаронинг ҳарбий ечими йўқлигини таъкидлади. Қўшма Штатлар томонларни муаммони музокаралар йўли билан ҳал қилишга ундамоқда.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерининг баёнотларини “асоссиз ва адолатсиз” деб атади ва Пелосининг сўзлари можарони тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятига жиддий зарба берганини таъкидлади. Боку чегарадаги сўнгги тўқнашувларга “Арманистоннинг Озарбайжонга қарши кенг кўламли ҳарбий провокацияси” сабаб бўлганини даъво қилмоқда, деб ёзади Reuters.

Пелосининг Арманистонга ташрифи фонида пойтахтда мамлакатнинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиши учун митинг бўлиб ўтди. Унда бир неча юз киши қатнашди. Аввалроқ Ереван “суверенитетни ҳимоя қилиш” учун КХШТдан ҳарбий ва ҳарбий-сиёсий ёрдам сўраган эди. Бироқ, талаб бажарилмади.

12 сентябрдан 13 сентябрга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазият кескинлашди. Томонлар бир-бирини босқинчилик ва провокацияларда айблади. 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди: Ереван ўзининг 135 аскарининг ўлимини тан олди, Боку 77 озарбайжон аскарининг ўлими ҳақида гапирди. Бу охирги икки йилдаги энг жиддий эскалация.

2020 йил охирида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ўзини ўзи эълон қилган Тоғли Қорабоғ бўйича можаро қайта бошланди. 44 кунлик қарама-қаршиликдан сўнг Боку ва Ереван Москва воситачилигида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида битим имзолади.

XS
SM
MD
LG