Ссылки доступа

Пентагон Украина илмий лабораторияларини қўллаб-қувватлашини эълон қилди


Минобороны США
Минобороны США

АҚШ мудофаа вазирлиги 20 йил давомида Украинадаги 46 та биология соҳасидаги тузилмага кўмак бериб келганини тан олди ва бу энг аввало биологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда одамлар саломатлигини яхшилаш мақсадида амалга оширилганини билдирди.

«АҚШ биологик хавфсизликни таъминлаш, Украинани ҳимоя қилиш, одамлар ва ҳайвонлар саломатлигини назорат қилиш мақсадида 20 йил давомида 46 та тинчлик йўлида тадқиқотлар қилувчи биолабораториялар, соғлиқни сақлаш объектлари, шу билан бирга касалликларга ташхис қўйиш марказларига кўмак бериб келган», – дейилади Пентагон расмий сайтидаги ахборотда.

Пентагон берган маълумотларга кўра бундай ёрдам дастурлари қишлоқ хўжалиги хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида ҳам тақдим этилади.

Вазирлик Украинадаги объектларнинг дунёдаги ҳар қандай давлат ёки нодавлат соғлиқни сақлаш муассасалари, илмий-тадқиқот лабораториялари каби ишлайди.

Апрель ойида Россия қуролли кучлари генерал-лейтенанти, радиацион кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов Украина ҳудудида 30 дан зиёд биологик лабораториялар тармоғи ишлагани ҳақида баёнот берганди. У лабораториялар Пентагон манфаатлари учун хизмат қилгани, улар билан АҚШ фармасевтик компаниялари, хусусан Pfizer ва Moderna ҳамкорлик қилганини қайд этган.

Март ойида Россия мудофаа вазирлиги Украина ҳудудида Пентагон билан бирга ишлаб чиқилган қўшма дастурлари доирасида биолабораториялар фаолият олиб боргани ва уларда хавфли инфекциялар қўзғатувчилари тайёрлангани хусусида баёнот қилганди.

Россия мудофаа вазирлиги Украинада биологик дастурларни фавқулодда қисқартириш ишлари бошлаганига эътибор қаратган. Тахминларга кўра лабораторияларда вабо, куйдирги, бруцеллоз, дифтерия қўзғатувчилари, салмонеллез ва дизентерия каби касалликларни келтириб чиқарадиган инфекциялар тайёрланган.

XS
SM
MD
LG