Ссылки доступа

Хонанда Манижа Россияга янги урушга қарши трек билан қайтди


Бир мунча вақт у Тожикистонда бўлиб, у ерда янги "Gun" трекини ёзди.

Асли тожикистонлик, урушга қаршилиги деб хорижда яшашга мажбур бўлган россиялик қўшиқчи Манижа Сангин яна Москвага қайтди. Бир мунча вақт у Тожикистонда бўлиб, у ерда янги "Gun" трекини ёзди.

"Асосий ғоя Украинада тинчлик ҳақида қўшиқ яратиш эди. Россиядаги тинчлик. Исроил ва Фаластиндаги тинчлик. Ва илҳом манбаи тинчлик эди," - деди у Москвадан Reuters агентлигига берган интервьюсида.

Манижа, бошқа баъзи россиялик санъаткорлар сингари, урушга қарши қарашлари деб Россияда "қора рўйхатга" тушган. Унга Россияда санъат билан шуғулланиш, концертлар бериш тақиқланган, шунинг учун у бир муддат чет элга кетишга мажбур бўлган.

"Менинг санъатим урушга қарши қарашларим деб тақиқланди. Мен қора рўйхатдаман. Менинг қўшиқларим ватанимда тақиқланган. Ҳа, мен Россияни ўз ватаним деб атайман, чунки мен бу мамлакатни жуда яхши кўраман ва ҳали ҳам шу ердаман. Бу менинг уйим. Бу чекловлар уч йилдан ортиқ давом этмоқда." - дедйи у.

Манижа Сангин соул ва этно усулида ижро этади. 2020 йилдан Манижа БМТ Қочоқлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг яхши ният элчиси ҳисобланади. 2021 йилда Манижа Евровидениеда "Рус аёли" қўшиғи билан Россиянинг вакили сифатида қатнашган.

XS
SM
MD
LG