Красновнинг айтишича, тожикистонлик ҳамкасбининг Россиядаги айрим ташкилотларни террорчи деб тан олиш ҳақидаги илтимоси кўриб чиқилган.
“Эрим мени калтаклади, сотқиннинг қизи деб, ажрашганини эълон қилди”. Тожикистон Ислом Уйғониш партиясининг маҳкум аъзоларининг қариндошлари қандай яшайди:
2015 йилда Тожикистон ҳукумати Ислом Уйғониш партияси ва унинг раҳбариятини мамлакатда қуролли тўнтаришга уриниш уюштирганликда айблаган эди. Олий суд мамлакат Бош прокурорининг даъво аризасига кўра, партияни террорчи ва экстремистик деб тан олди, шунингдек, унинг республика ҳудудида фаолиятини тақиқлади.
Хориждаги ТИУП етакчилари давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликларини инкор этиб, буни мамлакат ҳукумати мухолифатдан қутулиш учун баҳона деб билади. ТИУП сиёсий кенгашининг 14 нафар аъзоси ҳибсга олиниб, ҳукм чиқарилганидан сўнг, таъқиблардан қочган ўнлаб партия аъзолари Европа Иттифоқи давлатларига кетишга мажбур бўлди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, Тожикистон ҳукумати маҳкумларнинг яқинларига ҳар қандай ёрдам кўрсатишни тақиқлаган.