Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг жияни Умеджон Раҳмон Ҳисор шаҳри прокурори лавозимига тайинланди.
Бу тайинлов ҳали расман эълон қилингани йўқ, бироқ 29 апрель куни Озоди радиоси билан суҳбатлашган икки нафар манбанинг айтишича, Умеджон Раҳмон Ҳисор прокурори лавозимида бир ой аввал иш бошлаган.
Бунгача у пойтахтдаги Сино тумани прокурори лавозимида ишлаб келган.
39 ёшли Умеджон Раҳмон Эмомали Раҳмоннинг укаси Нуриддин Раҳмоннинг ўғли. Нуриддин Раҳмон 2017 йилда вафот этган. Умеджон Раҳмон 2005 йилда Тожикистон Миллий университетининг юридик факультетини тамомлаган ва адлия полковниги унвонига эга.
Унинг акаси, Эмомали Раҳмоннинг яна бир жияни Исломиддин Раҳмон Тожикистон Монополияга қарши хизмати раҳбари лавозимига тайинлаган эди. У аввал Данғара вилояти ҳокими бўлган.
Эмомали Раҳмоннинг барча қариндошлари ва яқинлари Тожикистонда энг юқори давлат лавозимларини эгаллаган ва турли иқтисодий ва молиявий соҳаларни назорат қилади.
Фаоллар ва ҳуқуқбонлар Тожикистонда кадрлар сиёсатидаги асосий мезон қариндош-уруғчилик, непотизм ва шахсий садоқат эканини таъкидлаб келадилар.
АҚШ Давлат Департаментнинг бу йилги ҳисоботида "президент Эмомали Раҳмон ва унинг оиласининг иқтисодиёт ва сиёсатдаги чексиз ваколати" алоҳида қайд этилган.