Ссылки доступа

Россияда тожикистонлик ошпаз оммавий заҳарланишда айбланмоқда


У Россияни  тарк этмоқчи бўлганда аэропортда қўлга олинган.

Тожикистонлик ошпаз Карим Норматовни оммавий заҳарланиш бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида икки ой ҳибсга олинди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда. У Россияни тарк этмоқчи бўлганда аэропортда қўлга олинган.

Жиноий иш доирасида яна уч нафар гумонланувчига – “Кухня на районе" ширкати директори Антон Лозин, бўлим бошлиғи Елена Машкова ва "Савон-К" тижорат директори Владимир Шинга нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Овқатини "Кухня на районе" хизматига буюртма қилган 120 дан ортиқ Москва турғунлари заҳарланиб шифохонага тушиб қолган. Уларда овқатдан заҳарланишнинг энг оғир тури ҳисобланган ботулизм аниқланган. Улардан 50 дан ортиғи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, 30 нафари реанимацияда. Касалланишлар Нижний Новгород ва Қозонда ҳам қайд этилган.

Роспотребнадзор ботулизмга сабаб "Савон-К" компанияси тайёрлаган консерваланган ловиялар бўлганлигини аниқлаган. 172 тоннадан ортиқ хавфли маҳсулот муомаладан олиб ташланди, деб хабар қилди Роспотребнадзор матбуот хизмати.

Жиноят иши хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаси бўйича очилган.

XS
SM
MD
LG