Ссылки доступа

“Eurovision” ғолиблари Kalush Orchestra мукофотни ким ошди савдосида сотди


Украинская группа Kalush Orchestra

"Eurovision-2022" мусиқий танлови ғолиблари – Украинанинг "Kalush Orchestra" гуруҳи ўз мукофотлари – "Биллур микрофон"ни 900 минг АҚШ доллари эвазига сотишга қарор қилдилар. Гуруҳ ижодкорлари бу ҳақида Инстаграм орқали маълум қилишган.

Лот кимошди савдосига қўйилганидан кейин Украина Криптовалюта биржаси томонидан сотиб олинган. Ижодкорлар савдодан тушган пулни PD-2 учувчисиз комплексини харид қилиш учун Украина қуролли кучларига тақдим этишни режалаштиришган.

Бундан бир муддат аввал гуруҳ яккахони Олег Псюк танлов вақтида саҳнага кийиб чиққан пуштиранг панамасини ҳам сотувга қўйишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, "Eurovision-2022" танлови май ойининг ўрталарида Италиянинг Турин шаҳрида ўтказилган. Унда Украинанинг "Kalush Orchestra" гуруҳи "Стефания" қўшиғи билан ғолибликни қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG