Самарада икки тожик ва бир ўзбек Госдума депутати ва унинг ҳайдовчисининг ҳаётига суиқасд қилишда айбланиб ҳибсга олинди.
Воқеа 18 июль куни содир бўлган. Компартиядан сайланган ва ўзини православ миллатчи деб ҳисобловчи депутат Михаил Матвеевнинг сўзларига кўра, у йўлда маҳаллий аҳоли жиғига тегаётган муҳожирларни кўрган ва уларни тўхтатишга ҳаракат қилган. Муҳожирлар билан жанжал оқибатида унинг ҳайдовчисига елкасидан, депутатнинг ўзи эса бошидан жароҳат олган.
Жиноят иши дастлаб безорилик моддаси билан қўзғатилган, бироқ аксил-муҳожир кайфияти билан таниқли Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин талаби билан қайта малакаланган. Эндиликда Тожикистонда туғилган 19 ёшли Россия фуқароси Некруз Баҳиров ва 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мурод Мусуров давлат ёки ҳокимият вакилининг давлат ёки жамоатчилик фаолияти муносабати билан унинг ҳаётига суиқасд қилиш ёки унинг баданига шикаст етказишда айбланмоқда.
Таъкидланишича, депутатнинг бошига урган Мусуров бўлган. Унинг ўзи айбини рад этиб, йиғилганларни ажратишга уринганини айтган.
Айби исботланса, улар ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.
Россияда давлат идораларида ҳам, одиий халқ орасида ҳам аксил-муҳожир кайфиятлар Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл”да март ойида содир этилган теракт ортидан кучайиб кетган. Россиялик расмийлар мазкур террор хуружининг амалга оширилишида бир неча тожикистонлик гумонлашмоқда.