Ссылки доступа

Украинада ўлган россиялик ҳарбийлардан 45 минг нафардан кўпроғининг исмлари тасдиқланди


2023 йилнинг октябридан 2024 февралигача давом этган Авдеевкани ишғол қилиш ҳаракатларида 6614 россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони 45 мингдан ошган. Бу ҳақда талафот ҳисоб-китобини биргаликда олиб бораётган Би-Би-Си ва “Медиазона” нашрлари хабар қилишди.

Журналистлар қайд этишича, булар очиқ манбалар асосида исмлари ва қабрларини аниқлаш имкони бўлган қурбонлар, холос. Талафотга оид ҳақиқий рақам бундан юқори бўлиши мумкин. 2024 йил 20 февраль ҳолатига 45 минг 123 нафар қурбон исми маълум бўлган.

Асосий талафотлар босқиндан аввал Қуролли кучларга алоқаси бўлмаган гуруҳлар орасида кузатилмоқда: ҳалок бўлганларнинг учдан иккиси урушга ёлланган маҳкумлар, кўнгиллилар ва хусусий ҳарбий компанияларга ёлланганлардир.

Энг кўп ўлим Краснодар, Свердловск, Бошқирдистон ва Челябинскдан урушга сафарбар қилинганлар орасида кузатилмоқда.

2023 йилнинг октябридан 2024 февралигача давом этган Авдеевкани ишғол қилиш ҳаракатларида 6614 россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

Тадқиқотчилар ҳисоб-китобни очиқ манбаларга кўра – маҳаллий маъмуриятлар хабарномалари, ОАВ хабарлари ва ҳалок бўлганларнинг оилаларидан ва қабристонлардан олинган маълумотларга асосланган ҳолда олиб боришган. Қурбонларнинг ҳақиқий сони, уларга кўра, бундан икки-икки ярим баравар кўп бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG