Нашр суҳбатдошларининг фикрича, бу Вашингтоннинг тизимлардан Украина томонининг Россия ҳудудига зарбалар беришда фойдаланиши эҳтимолидан қўрқиши билан боғлиқ, бу эса можаронинг кескин кучайишига таҳдид солмоқда.
Гап, хусусан, ўқ отиш масофаси 300 километргача бўлган замонавий Америка HIMARS тизимлари ҳақида бормоқда. Киевга кўра, бу тизимлар Украинага Россия оғир артиллериясини масофа ва бузғунчи кучи бўйича ортда қолдиришга ёрдам беради, бу эса асосан уруш натижасини аниқлай олади.
Нашрнинг ёзишича, сўнгги ойларда Қўшма Штатлар Украинага иттифоқчилар омборларида сақланадиган эски совет ракета комплексларини етказиб берган, бироқ Киев Американинг замонавийроқ қуролларини олишни кутмоқда.
Шу ҳафта Пентагоннинг расмий вакили Украинага замонавий ракета артиллериясини етказиб бериш масаласига изоҳ берди. У Вашингтоннинг HIMARSни Киевга жўнатиш режаларини тасдиқламади ёки инкор этмади ва АҚШ «украиналиклар билан уларга керак бўлган маблағлар ҳақида доимо гаплашиб туришини» айтди.
Россия босқинининг бошидан бери Қўшма Штатлар Украинага деярли 4 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўрсатди.
Москва Украинага қурол етказиб берилишини танқид қилиб, улар тинчлик музокараларига ҳисса қўшмаслигини даъво қилмоқда.