Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилари: Россия тергов ҳибсхоналаридаги айбланувчилар Украинадаги урушга жалб қилинмоқда


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Россия мамлакат тергов изоляторларидаги гумонланувчи ва судланувчиларни Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун жалб қила бошлади. Шу билан бирга, жиноий ишлар тўхтатилади, - дейди ҳуқуқ фаоли, "Русь сидящая" жамғармаси асосчиси Олга Романова.

Романованинг сўзларига кўра, у Москва вилоятидаги бир нечта тергов ҳибсхоналаридаги фактларни билади. Gulagu.net лойиҳаси асосчиси Владимир Осечкин бундай амалиёт мавжудлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, лойиҳанинг ишонч телефонига Москва ва минтақада, Санкт-Петербург, Рязан, Твер ва Брянскда шу каби ҳолатлар ҳақида маълумот келиб тушган.

Июль ойи бошида оммавий ахборот воситаларида Россия колонияларидаги маҳбуслар Украинадаги урушга жалб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Хусусан, "ЧВК Вагнер" ҳам бу иш билан шуғулланади.

"Вёрстки" ва "Русь сидящая" жамғармасининг ҳисоб-китобларига кўра, август ойининг ўрталарига келиб, "ЧВК Вагнер" вакиллари мамлакатнинг 13 минтақасидаги 21 та рус колонияларига ташриф буюришди.

Барча муассасаларда ёлловчилар маҳбусларга ёлланма аскарлар сафига қўшилишни ва Украинага жанг қилиш учун боришни таклиф қилишди. Бунинг учун улар 200 минг рубль ойлик маош ва олти ой ичида авф этишни ваъда қилишди.

"ЧВК Вагнер" - Россиянинг норасмий ҳарбий қисми. У ҳарбий идоралар балансида ва юридик шахслар реестрида кўринмайди, аммо унинг жангчилари, кўплаб журналистик текширувларга кўра, Россиянинг Суриядаги қуруқликдаги операцияларида ва Украинадаги урушда қатнашадилар. "ЧВК Вагнер" Украина ҳудудидаги жангларда қатнашадиган энг жанговар бўлинмалардан бири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG