Суиқасд чоғида яраланган Словакия бош вазири Роберт Фицонинг тиббий амалиётлари муваффақиятли ўтган. Уни вертолётда Братиславадаги уйига олиб келишган, даволанишни энди у ўз уйида давом эттиради, деб хабар тарқатмоқда маҳаллий ОАВ.
Фицо Гандлова шаҳрида ўтказилган ҳукуматнинг кўчма мажлисидан кейин ўққа тутилган эди. У вертолётда энг яқин шаҳар бўлмиш Банска-Бистрица шаҳарчасининг касалхонасига олиб кетилган.
59 ёшли бош вазир ўққа нишон бўлишдан аввал уни олқишлаш учун чиққан одамларнинг ёнига борган эди, дейишган воқеа гувоҳлари.
Бош вазир икки-учта ўқ еган. Маслакдошлари Фицо ҳали узоқ даволанишини ва сиёсатга яқин орада қайтиши даргумон эканлигини айтмоқда.
Суиқасддан сўнг Словакия парламентининг ялпи мажлиси тўхтатилган. Мухолифатчилар дохил сиёсий партиялар вакиллари ОАВда ярадор бош вазирга қўллов билдирган.
Суиқасдни 71 яшар ёзувчи ва сиёсий фаол Юрай Цинтула амалга оширган. У судда буни ҳукумат сиёсатидан норозилиги учун қилганини айтган.
Фицо ўз партияси парламент сайловида ғолиб чиққани ортидан ўтган йил октябрида бош вазирликка тайинланган эди. Мазкур партия евроскептикча ва миллатчилик позициясига эга бўлиб, сайлов олдидан Украинага ҳарбий ёрдам чекланиши ва миграцион назорат кескин кучайтирилишини ёқлаб чиққан.
Суиқасд чоғида яраланган Фицо ҳали узоқ даволаниши ва яқин орада сиёсатга қайтмаслиги айтилмоқда.