Ссылки доступа

Германия президенти уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага келди


Президент Германии Франк-Вальтер Штайнмайер
Президент Германии Франк-Вальтер Штайнмайер

Германия Киевга сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ёрдам беришда давом этади, деди Франк-Валтер Штайнмайер Киевда. У немисларни Украина уларнинг ёрдамига қанчалик муҳтожлигини унутмасликка чақирди.

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Украинани Германия томонидан доимий қўллаб-қувватланишига ишонтирди. «Менинг украиналикларга мурожаатим шу: биз нафақат сиз томондамиз. Биз Украинага иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этамиз», - деди Германия давлати раҳбари 25 октябр, сешанба куни эрталаб Киевга етиб келгач.

Шу билан бирга, Штайнмайернинг таъкидлашича, унинг немисларга мурожаати шундай: «Ушбу уруш Украинадаги одамлар учун нимани англатишини, қанча азоб ва вайронагарчиликлар олиб келишини унутмайлик. Украинадаги одамлар бизга керак». Германия президентининг сўзларига кўра, «ҳозирда, дронлар, қанотли ва бошқа ракеталардан фойдаланган ҳолда ҳаво ҳужумлари ўтказилаётган даврда украиналикларга бирдамлик белгисини юбориш муҳим».

Ташрифи эълон қилинмаган Франк-Валтер Штайнмайер Киевга поездда етиб келди. Кун давомида у Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашади, шунингдек, Россия авиазарбаларидан жиддий зарар кўрган ҳудудларга ҳам ташриф буюради. Штайнмайер 24 февралда уруш бошланганидан бери биринчи марта Украинага ташриф буюрмоқда.

XS
SM
MD
LG