Ссылки доступа

Шри-Ланка президенти Сингапурдан туриб истеъфога чиқди


Готабая Раджапакса

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса Сингапурга етиб борганидан кейин истеъфога чиқди. У мамлакатга Малдив оролларидан келган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

Ражапакса электрон почта орқали парламент спикерига истеъфога чиқиш мактуби юборди.

Cингапур ҳукумати Шри-Ланканинг собиқ президенти “шахсий ташриф”да эканлигини ва бошпана сўрамаганини айтди.

У ҳибсга олиниши эҳтимолидан қочиш учун мамлакатдан ташқарига чиққандан кейингина истеъфога чиқди.

Шри-Ланкада норозилик намойишлари йил бошидан бери давом этмоқда. Улар туфайли ҳукуматнинг аввалги раҳбари, президентнинг катта акаси аллақачон истеъфога чиққан.

Апрель ойида Шри-Ланка жиддий иқтисодий инқирозга дуч келди. Коронавирус пандемияси фонида сайёҳлар тақчиллиги туфайли мамлакатда хорижий валюта танқислиги кузатилмоқда. Шри-Ланка ёқилғи сотиб олиш учун тўлов қобилиятини йўқотди.

Готабая Ражапакса Россия президенти Владимир Путиндан энергия ресурсларини сотиб олиш учун кредит ажратишда ёрдам сўраганини айтди.

13 июль куни Ражапакса норозилик намойишлари туфайли мамлакатдан Малдив оролларига қочиб кетгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG