Ссылки доступа

Исроил ҳарбийлари “Исломий жиҳод” қўмондонларидан бирини йўқ қилди


Исроил армиясининг Ғазо секторига берган зарбаси натижасида “Исломий жиҳод” ҳаво мудофааси бошлиғи ва унинг ўринбосари ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters пайшанба куни кечқурун.

Агентлик маълумотларига кўра, ўтган уч кун ичида “Исломий жиҳод”нинг беш нафар юқори мартабали қўмондони зарбалар натижасида ҳалок бўлган. Маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларига кўра, бу даврда Ғазо секторида 29 киши ҳалок бўлган, 93 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар орасида камида 10 нафар тинч аҳоли вакиллари бор.

БМТ ўз баёнотида буни қабул қилиб бўлмас ҳаракат, деб атаган. Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, чоршанба кунидан Ғазо сектори жангарилари камида 803 та ракетага ҳужум қилган, улардан 620 таси Исроилни кесиб ўтган.

9 май куни эрта тонгда Исроил армияси “Қалқон ва ўқ” аксилтеррор операцияси ўтказилаётганини эълон қилди. Кейин Исроил армияси “Исломий жиҳод”нинг уч етакчиси ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, улар террорчилик хуружлари, жумладан, худкушлик ҳужумлари ва Исроил ҳудудларини ўққа тутганлик учун жавобгардир.

XS
SM
MD
LG