Ссылки доступа

Сомали пойтахтидаги портлашларда камида 100 киши ҳалок бўлди


Место взрывов в центре Могадишо
Место взрывов в центре Могадишо

Сомали пойтахти Могадишода жойлашган Таълим вазирлиги биноси олдида бомба ўрнатилган иккита автомобиль портлади, оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди, 300 киши яраланди.

Портлашлар 29 октябрь оқшомида бир неча дақиқа орасида юз берган; жумладан, иккинчи бомба воқеа жойига тез ёрдам машиналари етиб келиб, одамлар жабрланганларга ёрдам бериш учун тўпланган пайтда портлаган.

Маҳаллий Shabelle Media Network порталига кўра, ҳалок бўлганлар орасида пойтахтнинг Ходан тумани полицияси бошлиғи, шунингдек, тележурналист Муҳаммад Исса Кун ҳам бор.

Теракт учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олмади. NOS маълумотларига кўра, ҳужум ортида Шарқий Африкада 20 йилдан ортиқ фаолият юритиб келаётган «Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳи турган бўлиши мумкин — гуруҳ «Ал-Қоида»га алоқадор. Сомали хавфсизлик кучлари октябрь ойи бошида террор ташкилоти етакчиларидан бири Абдуллаҳий Нодир йўқ қилингани ҳақида хабар берганди.

Август ойида «Аш-Шабоб» жангарилари Могадишодаги Ҳаят меҳмонхонасини эгаллаб олган эди. Махсус хизматлар гаровга олинганларнинг бир қанчасини озод қилишга муваффақ бўлган, бироқ ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG