Ссылки доступа

Индонезияда кучли зилзила сабаб 160 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди


Последствия землетрясения в Индонезии, 21 ноября 2022
Последствия землетрясения в Индонезии, 21 ноября 2022

21 ноябрь куни Индонезиянинг Ява оролида бўлган кучли зилзила сабаб 162 киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳатланди — қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қидирмоқда.

5,6 магнитудали зилзила эпицентри пойтахт Жакартадан 75 км (45 миль) жануби-шарқда жойлашган Ғарбий Ява тоғидаги Сианжур шаҳри яқинида бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги давлат мактаблари ўқувчилари бўлган. Зилзила бўлганда улар кунлик дарсларини тугатиб, бир қатор ислом мактабларида қўшимча дарс олаётганди.

Ғарбий Ява губернатори Ридван Комил уйлари катта зарар кўрган 13 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганини, шунингдек, ўзинининг Инстаграмдаги саҳифасида яна 326 киши жароҳатланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, зилзила 2 200 дан ортиқ уйга зарар етказган.

Сианжур шаҳри маъмурияти бошлиғи Ҳерман Суҳерман тез ёрдам машиналари қишлоқлардан касалхонага келишда давом этаётгани, у ерда эвакуация қилинмаган оилалар кўплигини аётган.

Душанбага ўтар кечаси Ридван Комил Твиттерда ҳудудга тўлиқ қувват берилиши учун уч кунгача вақт кетиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Унинг қўшимча қилишича, мобил телефонларни қабул қилиш даражаси пастлигича қолмоқда ва амалдорлар учун «кўп муаммоларни» келтириб чиқармоқда.

Воқеадан вафот этганлар сони яна ортиши мумкин, бироқ янги ҳисоб-китоблар ҳозирча мавжуд эмас. Сианжур шаҳри аҳолиси асосан бир-икки қаватли биноларда ва атрофдаги қишлоқ аҳолиси эса кичикроқ уйларда истиқомад қилади.

XS
SM
MD
LG