Ссылки доступа

Қозоғистонда Назарбоевнинг келини 8 йилга озодликдан маҳрум этилди


Қизилўрда вилоят суди Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдининг собиқ рафиқаси Гулмира Сатибалдини ўзгалар мулкини ўзлаштириш (189-модда 4-қисми) иши бўйича саккиз йилга озодликдан маҳрум қилди.

Қамоқ муддатидан ташқари, суд маҳкумга 10 йил давомида тижорат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлашни тақиқлаган.

Тергов маълумотларига кўра, 2018 йилнинг кузида Гулмира Сатибалди давлат харидлари сайтида Сирдарёнинг чап қирғоғида иссиқлик тармоқларини қуриш бўйича бўлажак танлов ҳақида олдиндан билиб, Ариа-Жана Астана раҳбарига кўрсатма берган.

Кейинроқ Сатибалди Бекбўсиновга ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш-монтаж ишлари бўйича барча далолатномаларни ажратилган сметага мувофиқ келтиришни топширган. Умуман олганда, 2018-2020 йилларда Сатибалди Бекбўсинов билан биргаликда тергов маълумотларига кўра, 2 миллиард 130 миллион тенге (4,7 миллион АҚШ доллари) миқдорида қурилиш-монтаж ишлари бажарилгани айтилган 14 та акт қабул қилган. Маҳкумнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли давлатга 441 миллион тенге (965,5 минг доллар) миқдорида зарар етказилган.

2023-йил май ойи бошида Қозоғистон суди Гулмира Сатибалдини ўзбошимчалик ва одам ўғирлашда айбланиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилди.

Қозоғистонда январь ойидаги тартибсизликлардан сўнг Назарбоев оиласи аъзолари ва унинг атрофидаги одамлар ўз лавозимларидан айрилди. Шундан сўнг Президент Тўқаев қариндош-уруғчиликка (давлат тузилмаларидаги лавозимларга кўтарилиш) қарши курашишга ваъда бериб, “бу муқаррар равишда салбий кадр танлашга олиб келади ва коррупциянинг гуллаб-яшнаши учун қулай замин бўлади”, деди.

XS
SM
MD
LG