Ссылки доступа

Тожикистонлик ҳуқуқ фаоли Иззат Амоннинг ҳамроҳи Россияда қамоқдан чиққанидан сўнг ғойиб бўлди


Холов справа
Холов справа

Ҳуқуқ ҳимоячиси Иззат Амоннинг собиқ ҳамкасби Эмомали Холов 30 июнь куни Россиянинг Курск вилоятидаги тергов изоляторидан озод этилганидан сўнг ғойиб бўлди, деб ёзади «Озодлик» радиосининг тожик хизмати унинг яқинлари ва собиқ ҳамкасбларига таяниб.

Иззат Амон Москвадаги «Тожикон» марказининг собиқ раҳбари. У бир неча бор Тожикистон ҳукуматини Россиядаги фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилмаётгани учун танқид қилган.

2021 йил март ойида Амон Россиядан Тожикистонга чиқариб юборилган ва у ерда фирибгарликда айбланиб, хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинган. Ўтган йилнинг 19 октябрида Душанбе суди уни 9 йилга озодликдан маҳрум қилган.

30 ёшли Эмомали Холов бир неча йилдан бери Россияда истиқомат қилади, у марказда кўнгилли сифатида ишлаган. Адвокат унинг рафиқаси Дилором Боймуҳаммедовага тергов изоляторидан чиқарилганини айтди.

"Адвокатнинг сўзларига кўра, у кеча тўрт соат давомида турмуш ўртоғим билан учрашишни кутган. Тергов изолятори ходимлари унга Эмомали аллақачон қўйиб юборилганини маълум қилган. Эрим адвокатнинг телефон қўнғироқларига жавоб бермаяпти. Менга ҳам қўнғироқ қилмади, у қаерда, ҳеч ким билмайди ", деди у.

Тожикистон суди ҳуқуқ фаоли Иззат Амонни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди:

«Тожикон» маркази собиқ ходими Сухроб Жаҳоннинг айтишича, адвокат Холовга нисбатан тергов изолятори ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Курск вилояти Ички ишлар вазирлиги ва прокуратурасига ариза билан мурожаат қилмоқчи.

“Адвокат Эмомали Холов Тожикистонга депортация қилинганини инкор этмайди”, — дея қўшимча қилди у. Жаҳоннинг ўзи 27 июнь куни нашрга Курск вилояти Горшеченский тумани ички ишлар бошқармаси раҳбарияти Холовни Москвага экстрадиция қилишга қарор қилганини айтди.

Эмомали Холов 26 май куни Курск вилоятининг Горшеченский туманидаги темир йўл вокзалида қўлга олинган. «Озодлик» радиосининг тожик хизматига кўра, Тожикистон ҳукумати Холовнинг ҳибсга олинишига изоҳ бермаган, бироқ Россияга юборилган сўровда у 2021 йил март ойида қидирувга берилгани ҳақида ёзган.

XS
SM
MD
LG