Ссылки доступа

Путин Лавровнинг сўзлари учун Исроил бош вазиридан узр сўради


Президент России Владимир Путин

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Италиянинг Mediaset телеканалига берган интервюсида Адолф Ҳитлерда яҳудий қони бўлган бўлиши мумкинлигини айтганди.

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзлари учун узр сўради. Бу ҳақда Исроил бош вазири Нафтали Беннетнинг офиси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Беннет ва Путин ўзаро телефон орқали мулоқот қилиб, Мариуполдаги «Азовстал» заводи ҳудудидаги тинч аҳолини эвакуация қилиш бўйича фикр алмашган.

«Шунингдек, улар Россия ташқи ишлар вазири Лавровнинг сўзларини ҳам муҳокама қилди. Бош вазир Путиннинг узрини қабул қилди ва унга яҳудий халқига ва холокостга бўлган муносабатига ойдинлик киритгани учун миннатдорлик билдирди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Италиянинг Mediaset телеканалига берган интервюсида Адолф Ҳитлерда яҳудий қони бўлган бўлиши мумкинлигини айтганди. Унинг бу сўзларидан сўнг Исроилдаги рус элчиси ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.

Исроил президенти Ицхак Герцог Лавровдан бу сўзлари учун узр сўрашни талаб қилди.

XS
SM
MD
LG