Ссылки доступа

Путин жинсини алмаштиришни тақиқловчи қонунни имзолади


Россия президенти Владимир Путин Россияда жинсини ўзгартиришни тақиқловчи қонунни имзолади, бундан болалардаги туғма аномалияларни даволаш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно, деб хабар беради ҳуқуқий ахборот расмий портали.

“Россия Федерациясида фуқароларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш асослари тўғрисида” ги 323-ФЗ қонунига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шундай қилиб, тиббий аралашувлар, шу жумладан жинсни ўзгартиришга қаратилган дори воситаларини қўллаш, қарама-қарши жинсдаги бирламчи ёки иккиламчи жинсий хусусиятларни шакллантириш тақиқланади.

Қонунда айтилишича, жинсни ўзгартириш болаларда жинсий аъзолар шаклланишининг бузилиши билан боғлиқ туғма аномалиялар (малформациялар), генетик ва эндокрин касалликларни даволаш билан боғлиқ тиббий аралашувларни ўз ичига олмайди. Бундай тиббий аралашувларга Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунувчи тиббий ташкилотнинг тиббий комиссиясининг қарори билан йўл қўйилади. Тиббий ташкилотларнинг рўйхати, уларнинг қарорлари ва тиббий ҳисоботларни бериш шакли ва тартиби Россия Федерацияси ҳукумати томонидан тасдиқланади.

Тиббий аралашувлар натижалари бўйича тиббий комиссия фуқаролик ҳолати далолатномасига ўзгартиришлар киритиш учун тегишли хулоса чиқаради.

Агар комиссия хулосасидан кейин фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартиришлар киритилган бўлса, унда 90 кундан кейин Россия Федерацияси фуқаросининг паспорти ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Қонунга кўра, никоҳни бекор қилиш учун “эр-хотиндан бирининг жинсини ўзгартирганлиги тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаси” ёзувининг ўзгариши асос бўлади.

Жинсий ўзгартирувчилар фарзанд асраб олувчилар бўла олмайди.

Ҳужжатлардаги жинсни ўзгартириш фақат Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунувчи тиббий ташкилотнинг тиббий комиссияси томонидан ФҲДЁ органига тегишли тиббий маълумотнома тақдим этилган тақдирдагина мумкин бўлади, дейилади қонунда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қонун кучга кирган санадан олдин жинсий хусусиятларни ўзгартиришга қаратилган ва тиббий комиссиянинг тиббий хулосаси билан тасдиқланган жарроҳлик муолажаларини ўтказган шахсларга қонун қоидалари қўлланилмайди.

Қонун муаллифлари Давлат Думасининг 400 дан ортиқ депутати, жумладан, парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володиндир.

Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

2022 йил декабрь ойидан бошлаб Россияда гомосексуаллик, бисексуаллик ва трансгендеризм ҳақида ижобий маълумотлар тарқатилиши тақиқланган. Бунинг учун фуқаролар учун 400 минг рублгача ва ташкилотлар учун беш миллион рублгача жарималар назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG