Ссылки доступа

Путин Украинанинг шарқий ва жанубидаги вилоятларни аннекция қилиш ҳақидаги қонунларни имзолади


Президент России Владимир Путин

5 октабрь, чоршанба куни президент Владимир Путин босиб олинган Донецк, Запороже, Луганск ҳудудлари, Николай ва Херсон вилоятларининг бир қисми Россия таркибига кириши ҳақидаги келишувларни ратификация қилувчи федерал қонунларни имзолади.

Шунингдек, у мамлакатга тўртта янги субъектни қабул қилувчи федерал конституциявий қонунларни имзолади.

Аввалроқ Украинанинг беш вилояти ҳудудини Россия таркибига киритиш ҳақидаги келишувлар Федерация Кенгаши томонидан ратификация қилинган эди. Украина ҳудудларининг аннекция қилинишини залда ҳозир бўлган барча палата аъзолари қўллаб-қувватладилар: 170 нафардан 153 нафари.

Россия ҳукумати Украина ҳудудларининг аннекция қилинишини 2022 йил 23-27 сентябрь кунлари бўлгинчилар томонидан босиб олинган ва назорат остидаги ҳудудларда ўтказилган референдум натижалари билан оқламоқда.

Москва қўшиб олиниши эълон қилинган ҳудудларнинг муҳим қисмини назорат қилмайди. Киев у ерда муваффақиятли қарши ҳужумни давом эттирмоқда ва уларни озод қилишни режалаштирмоқда. Бир кун аввал Украина президенти Володимир Зеленский Путиннинг Украина ҳудудлари ҳақидаги фармонларини ўз кучини йўқотган деб тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжатда нафақат бугун аннекция қилинган ҳудудлар, балки Қрим ҳам тилга олинади.

XS
SM
MD
LG