Ссылки доступа

АҚШ разведкаси Путиннинг апрелда саратондан даволангани ҳақида маълум қилди


АҚШ разведкаси Россия президенти Владимир Путиннинг апрель ойида онкологик хасталикдан даволаниш курсларини ўтказгани ҳақида ҳисобот тайёрлади. Бу ҳақда бир йўла уч манбага таяниб, Newsweek журнали маълумот берган.

Шунингдек, ҳисоботда март ойида Россия президентига суиқасд уюштирилгани қайд этилган.

Newsweek’нинг ёзишича бу Владимир Путиннинг соғлиғи ҳақида Оқ уй учун тайёрланган тўртинчи ҳисобот (ҳисоботларнинг қайси муддатлар учун тайёрланганига аниқлик киритилмаган). Аввалги икки ҳафта олдин тайёрланган ҳисоботда Путиннинг ҳолати оғир эканлиги, унинг «ўлим тўшаги»да эканлиги ёзилганди. Журналдаги маълумотларга кўра энди Путиннинг соғлиғида ижобий ўзгаришлар кузатилган.

Ҳисобот муаллифлари Россия президентининг оммавий баёнотларидаги фото ҳамда видеоматериалларни ҳам таҳлил қилган.

Владимир Путиннинг соғлиғида муаммолар кузатилгани, унинг онкологик касалликка чалингани ҳақидаги гап-сўзлар сўнгги ойларда ОАВда кўп тарқалмоқда. 2022 йил май ойида Путиннинг саратонга чалингани ҳақида режиссёр Оливер Стоун ҳам гапирганди. «Проект» нашри Путиннинг шифокорлар гуруҳи ҳамроҳлигида юргани, улар орасида онкологик касалликлар ва қалқонсимон без муаммолари бўйича мутахассислар ҳам борлиги ҳақида ёзган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров май охирида «ақлли одамлар» Путинда қандайдир хасталик ёки соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни кўра олмаслиги ҳақида баёнот берган.

XS
SM
MD
LG