Ссылки доступа

Украина разведкаси Россия Мудофаа вазирлиги серверларини бузиб кирган


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

4 март куни содир этилган киберҳужумда Украина разведкаси дастурий таъминот ҳамда қатор махфий ҳужжатларни ўғирлашга муваффақ бўлган.

Украина разведкасининг хакерлари Россия Мудофаа вазирлиги серверларига ҳужум қилди. Бу ҳақда РБК-Украина нашри Бош разведка бошқармасига таяниб хабар бермоқда.

Киберҳужум натижасида Россия Мудофаа вазирлигининг веб-сайти, доменлари ва IP-телефонияси ҳамда аксар серверлари ишдан чиққан.

4 март куни содир этилган киберҳужум натижасида Украина разведкаси дастурий таъминот ҳамда қатор махфий ҳужжатларни ўғирлашга муваффақ бўлган.

"Гап Мудофаа вазирлигининг буйруқлари, ҳисоботлари, кўрсатмалар, ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар ҳақида кетмоқда", дейди Украина разведкаси РБС-Украинага.

2023 йилнинг ноябрида украиналик хакерлар Россия Мудофаа вазирлиги матбуот маркази тизимини, октябрда эса Альфа Банк мижозлари базасини бузиб кирган. Январь ойида хакерлар 24 миллион банк мижозининг маълумотларини интернетга жойлаштирган эди.

XS
SM
MD
LG