Ссылки доступа

Швейцария банклари россияликларнинг ҳисоблари устидан назоратни кучайтирмоқда


Швейцария банклари россиялик мижозларни Россия бюджетига солиқ тўласа, ҳисобларини ёпишлари ҳақида огоҳлантиришни бошлади. Бу ҳақда РБКга россиялик мижозлар билан ишлайдиган икки швейцариялик адвокат ва мамлакат банк секторидаги манба маълум қилди.

Швейцариянинг Leolex юридик фирмасининг бошқарувчи ҳамкори Роман Кудиновнинг сўзларига кўра, унга ўнга яқин одам мурожаат қилган. Уларга банк ходимлари қўнғироқ қилиб, агар улар Россияда жойлашган компанияларнинг эгалигидан кечмаса, банк уларнинг ҳисобларини ёпиши ҳақида огоҳлантирган.

РБК билан суҳбатлашган швейцариялик яна бир адвокатнинг таъкидлашича, банклар Россия бюджетига солиқлар тўлангани сабабли аллақачон уларнинг ҳисобларини блоклашни бошлаган.

Февраль ойида Credit Suisse Россиянинг қарийб 20 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди, бу мамлакатдаги барча Россия активларининг учдан биридан кўпроғини ташкил этади.

Март ойи охирида Bloomberg манбаларига таяниб, АҚШ Адлия вазирлиги россиялик олигархларга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бериш учун бир қатор банкларни, жумладан, Швейцария Credit Suisse ва UBSни текшираётгани ҳақида хабар берди.

XS
SM
MD
LG