Ссылки доступа

Reuters: Бучадаги қатлиомга Росгвардия жангчилари ва чеченистонлик ҳарбийлар алоқадор


Буча кўчаларининг биридан топилган аёл жасади, 2022 йил 2 апрели

Reuters ахборот агентлиги Украинанинг Буча шаҳридаги қатлиомга оид кўламли суриштирув ўтказиб, истило чоғида шаҳарда Россиянинг қайси ҳарбий қисмлари бўлганини аниқлади.

Хусусан, маҳаллий аҳоли ўртасида ўтказилган сўровлар ва топилган ҳужжатларга мувофиқ, Киев вилоятида жойлашган мазкур шаҳардаги қотилликларга Росгвардиянинг “Витязь” бўлинмаси, Псковдаги 76-десант дивизияси ва чеченистонлик ҳарбийлар аниқланган.

Россиялик ҳарбийлар штаб ташкил қилган ва яқинидан саккиз кишининг жасади топилган Яблунский кўчасидаги бинодан Украина Миллий гвардияси аъзолари Константин Коршунов номига берилган шахсий гувоҳномани топишган. Reuters журналистлари Коршунов Росгвардиянинг “Витязь” бўлинмасига қарайдиган 3179-бўлим ҳарбийси бўлганини аниқлашган.

Бучадаги уйлардан бирида Александр Логвиненко номига йўлланган хат топилган. Reuters суриштирувига кўра, у псковлик десантчи бўлган.

Шунингдек, агентлик Буча ва шаҳар атрофида Рамзан Қодировга алоқадор учта чечен бўлинмаси бўлганини аниқлаган.

Апрель ойи бошида Россия қўшинлари Бучани ташлаб чиқиб кетишганидан кейин украиналик расмийлар ва журналистлар шаҳар кўчаларидан кўплаб жасад топилганини хабар қилишган. Яна шаҳарда ўнлаб одам жасади кўмилган оммавий қабр ҳам топилган эди.

XS
SM
MD
LG