Ссылки доступа

Россия Одесса ва Киевга камикадзе дронлари билан ҳужум қилди


Дрон-камикадзе "Шахед" в небе над Киевом
Дрон-камикадзе "Шахед" в небе над Киевом

Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқинининг 236-кунида рус қўшинлари қўшни давлатнинг босиб олинган аҳоли пунктларини назорат остида ушлаб туришга ҳаракат қилишда давом этмоқда. Украина Қуролли Кучлари ва ҳудудий мудофаа бўлинмалари агрессияга қаршилик кўрсатмоқда.

Украина ҳудуди бўйлаб эрталабки Киевга уюштирилган дронлар ҳужумлари ҳамда Днепропетровск ва Суми вилоятларига ракета зарбаларидан сўнг ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди. Украина пойтахтида ҳаво ҳужуми 3 соат 8 дақиқа давом этди, яўнгги зарбалар соат 9:31 да берилди. Эрта тонгда сигнал қабул қилингани сабабли, душанба куни Киевдаги барча таълим муассасалари масофавий иш режимига ўтказилди.

Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига кўра, Киевга эрталаб ҳужум қилган камикадзе-дронларнинг барчаси пойтахтга жанубдан учиб келган. Тонгги соатларда жами 37 та дрон (соат 07:00 га қадар – 26 ва кейинроқ яна 11 та) уриб туширилган. Ижтимоий тармоқларда Киев кўчаларида ҳарбийлан ва фуқаролар дронларни уриб тушираётгани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳужумларда бир киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Уч киши шифохонага ётқизилган. Шаҳарда кўп қаватли уйлар ҳам вайрон бўлгани айтилмоқда.

Россия ҳужуми оқибатида Запорожье атом электр станцияси яна қувватсизланди, деб хабар берди Энергоатом матбуот хизмати.

“Соат 03:59 да Запорожье АЭСнинг 750 кВ кучланишли охирги алоқа линияси– Днепровская узилди. Вақтинчалик жараёнда қисқа муддатли кучланишнинг пасайиши туфайли ЗАЭС ёрдамчи трансформатори ўчирилди ва дизель генераторлари ишга туширилди”, дейилади хабарда.

Харьков ва вилоятнинг бир қисми электр энергиясисиз қолди, деб хабар берди “Харковоблэнерго” АЖ матбуот хизмати. Энергетика ходимлари электр таъминотини тиклаш устида ишламоқда.

XS
SM
MD
LG