Ссылки доступа

"Сахарово" нозирлари ҳибсдаги муҳожирларнинг қариндошларидан пул ундирган


"Сахарово" ходимлари пора эвазига у ерда сақланаётган муҳожирни тезроқ ватанига жўнатишни ваъда қилган.

Россия Тергов қўмитаси Сахароводаги Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида тинтув ўтказмоқда.

РФ СК вакили Юлия Иванованинг маълум қилишича, тергов ҳаракатлари фирибгарлик жинояти доирасида олиб борилмоқда.

РБК манбасининг таъкидлашича, "Сахарово" ходимлари пора эвазига у ерда сақланаётган муҳожирни тезроқ ватанига жўнатишни ваъда қилган.

Shot телеграм-каналининг таъкидлашича, гап муҳожирларнинг ҳужжатлари билан шуғулланган 33 ёшли ва 58 ёшли марказ инспекторлари ҳақида кетмоқда. Бу иккиси билан боғлиқ одамлар марказ олдида муҳожирлар яқинларига беш минг рублга учрашув, 30 минг рублга эса муҳожирни тезроқ ватанига депортация қилишда кўмаклашиш каби хизматлар кўрсатган. Ҳозирда гумонланувчилар сўроқ қилинмоқда.

"Сахарово" маркази- суд депортация қилинишга ҳукм чиқарган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни сақлаш муассасасидир. Кўплаб мигрантлар ушбу марказда таҳқир ва қийноққа солингани ҳақида шикоят қилади.

XS
SM
MD
LG