Ссылки доступа

Россияда Душанбе талаби билан тожик фаоли Жунайдулло Худоёров ҳибсга олинди


Россияда Душанбе талаби билан тожик фаоли Жунайдулло Худоёров ҳибсга олинди. Суд уни икки ойга ҳибсга олди, деб хабар бермоқда “Озодлик” радиосининг тожик хизмати унинг укаси Фарҳод Худоёровга таяниб.

Унга кўра, Жунайдулло Худоёров 22 июнь куни Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округидаги Березово қишлоғида қўлга олинган. “Унга адвокат ёлладик. Агар аралашмаганида Жунайдулло жума куни Тожикистонга экстрадиция қилинарди”, — дейди Фарҳод Худоёров.

Таҳририят ихтиёрида бўлган ҳужжатга кўра, Жунайдулло Рашт тумани ички ишлар бўлими сўровига кўра қўлга олинган. Ҳужжатни туман ички ишлар бўлими бошлиғи, генерал-майор М.Б. Саидзода имзолаган. Унда айтилишича, Жунайдулло Худоёров безориликда (Жиноят кодексининг 237-моддаси 3-қисми) гумон қилинмоқда.

Жунайдулло Худоёров суд залидан олинган қисқа видеода 21 ёшли жияни Алиризо Худоёровни ўлдирганликда айбдор деб топилган йигитнинг яқинларининг шикояти асосида ҳибсга олинганини айтди.

Жунайдулло Худоёров 2017 йилда Тожикистонда тақиқланган “Салафия” ҳаракати билан алоқадорликда айбланиб, беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ бир йилу ўн ой ўтиб амнистияга мувофиқ озодликка чиққан. Худоёров ўзига қўйилган айбловлар асоссиз эканини айтди. Озодликка чиққач, Россияга ишлаш учун кетган.

Худоёров жиянининг ўлдирилишидан сўнг она қишлоғига қайтди. 2022 йилда унинг 66 ёшли онаси Мавжигул Ғарибова безорилик иши бўйича икки йилга уй қамоғига ҳукм қилинган. Тергов маълумотларига кўра, у ҳамқишлоғи Алишер Насриддиновга тан жароҳати етказган. Ғарибова ўз айбини тан олмади. Алишер Насриддинов Алиризо Худоёровнинг қотиллиги бўйича судланган икки нафардан бирининг укаси.

Тожикистонда мухолифатчининг укаси калтакланиб, унга нисбатан жиноий иш очилди:

XS
SM
MD
LG