Ссылки доступа

Россиялик журналистлар BigTechдан Россиянинг интернетдан узилишининг олдини олишни сўрашади


«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти, мустақил Россия оммавий ахборот воситаларининг бош муҳаррирлари ва журналистлари энг йирик технология компаниялари раҳбарларини интернетнинг Россия сегменти узилишининг олдини олиш мақсадида «Муҳандислар диктатурага қарши» ишчи гуруҳини тузишга чақирди.

Мурожаат Медуза нашри томонидан эълон қилинган.

Журналистлар Apple бош директори Тим Кук, Telegram асосчиси Павел Дуров, Twitter эгаси Илон Маск, Meta бош директори Марк Цукерберг, Youtube, Google , Microsoft ва LinkedIn раҳбарларига мурожаат қилмоқда.

Мактубда айтилишича, Россия ҳукумати 2024 йилда Владимир Путиннинг қайта сайланишига тайёргарлик кўрмоқда ва сайлов арафасида улар “Кремлнинг расмий версиясига зид бўлган ҳар қандай баёнотларга тобора муросасиз бўлиши кутилмоқда.

Унда 2022 йил февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан кучайган журналистларга нисбатан репрессиялар, кўплаб ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари блоклангани ҳақида сўз боради. “Ҳозирча бу тозалашдан фақат иккита йирик платформа қисман омон қолди: Telegram ва Youtube. Булар россиялик журналистлар ихтиёрида қолган ягона ахборот майдонлари бўлиб, улар ўз фуқароларини Владимир Путин томонидан олиб борилган уруш ҳақиқати ҳақида хабардор қилишга ҳаракат қилмоқдалар", — дейди мактуб муаллифлари. Улар кузда бу сайтлар ҳам блокланишидан қўрқишади.

Мактубни Медуза, The Bell, Дожд, Медиазона, Republic, "Вёрстки", "Важных историй", "Эха" ва бошқа кўплаб мустақил Россия ОАВлари, шунингдек, нотижорат ташкилотлари раҳбарлари имзолаган. Ташаббусни тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Дмитрий Муратов қўллаб-қувватлади.

Мактуб пайшанба куни эрталаб чоп этилган, ҳозирча технология компаниялари вакилларининг муносабати олинмаган.

XS
SM
MD
LG