Чехия полицияси 2014 йилда Врбетицадаги ҳарбий омборларнинг портлатилиши бўйича терговни якунлади. Бу ҳақда Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш миллий маркази (NCOZ) маълум қилди.
Тергов хулосасига кўра, диверся ортида Россия ҳарбий разведкаси туриб, ижрочилар собиқ ГРУ агенти Сергей Скрипал ва унинг қизини заҳарлаган Анатолий Чепига ва Александр Мишкинлардир.
Чепига Руслан Табаров номидаги Тожикистон паспортидан, Мишкин Николай Попа номидаги Молдова паспортидан фойдаланган Чехияга борган.
2021 йилда Тожикистон ИИВ Россия фуқаросига Руслан Табаров номига Тожикистон хорижий паспорти берилгани ҳақидаги маълумотни «ишончсиз» деб атаган эди.
Тергов якунланганига қарамай, жиноятчиларни таъқиб қилиш ҳозирча имконсиз бўлгани учун иш тўхтатилди. Россия Чехия билан ҳамкорлик қилмайди ва гумондорларни экстрадиция қилмайди.
Чехиянинг Врбетица шаҳрида Украина учун мўлжалланган қурол сақланаётган омборларда портлашлар 2014 йилнинг октябрь ва декабрь ойларида содир бўлган эди. Натижада икки нафар омбор ходими ҳалок бўлган.
2023 йил сентябрида Украина Хавфсизлик хизмати Врбетица шаҳрида, шунингдек, 2015 йилда Луганск вилоятининг Сватово шаҳридаги ҳарбий омборлардаги портлашлар бўйича терговни якунлади. Тергов диверсияларга Россиянинг олий ҳарбий қўмондонлиги ҳамда махсус хизматлари алоқадор деган хулосага келган.
2021 йилда Чехия полицияси россиялик Руслан Боширов ва Александр Петровларни қидирувга берган. Британия расмийлари ҳам айнан шу иккисини Россия ҳарбий разведкасининг (ГРУ) хизматчиси сифатида эътироф этган ва собиқ ГРУ ходими Сергей Скрипал ва унинг қизи Юлияга суиқасд уюштиришда айблаган.
Чехиянинг Врбетица шаҳрида Украина учун мўлжалланган қурол сақланаётган омборларда портлашлар 2014 йилнинг октябрь ва декабрь ойларида содир бўлган эди. Натижада икки нафар омбор ходими ҳалок бўлган.