Санкт-Петербург суди афғонистонлик журналист Кобра Ҳассанийни Россиядан чиқариб юбориш ҳақидаги қарорни бекор қилди, деб хабар беради "Ротонда" нашри. Суд қарорида депортация Ҳассанийнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаши таъкидланган.
Аввалроқ суд афғонистонлик журналистни чегарани ноқонуний ўтишда айбдор деб топиб, уни икки йилга колонияга ҳукм қилганди. Бироқ, Ҳассаний тергов изоляторида ҳибсда ўтказган вақти эътиборга олиниб, у суд залидан озод қилинди.
Журналист Кобра Ҳассаний 2021 йилда Толибон ҳокимиятни эгаллагач касбий фаолияти ва феминистик қарашлари деб Афғонистондан қочган. Аввалига у Украинада яшади, аммо Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг бошқа ерга кетишга қарор қилган. Ҳассанийнинг сўзларига кўра, уни Европага етказиб қўйишга ваъда берган воситачилар алдаб, ноқонуний йўллар билан Россияга олиб келишган. 2022 йилнинг май ойида Ҳассани ўн икки нафар бошқа Афғонистон фуқаролари билан энди Россиядан чиқиб кетишга уринаётганда Санкт-Петербург портида қўлга олинган.
Суд жараёнида Ҳассаний Россиядан бошпана сўраган. Бироқ суд бу сўровни рад этиб, уни депортация қилишга ҳукм қилган эди.
Журналист Кобра Ҳассаний 2021 йилда Толибон ҳокимиятни эгаллагач касбий фаолияти ва феминистик қарашлари деб Афғонистондан қочган.