Энг кўп болалар Донеск, Харков ва Херсон вилоятларида жабрланган.
“Бу рақамлар якуний эмас. Уларнинг сонини фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган жойларда, вақтинча босиб олинган ва озод қилинган ҳудудларда аниқлаш ишлари давом этмоқда”, — дейилади вазирлик баёнотида.
БМТ маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 8 майгача Украинада 8791 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 14815 нафари яраланган.
Кенг қамровли вайрон қилувчи портловчи қуроллардан фойдаланиш пайтида тинч аҳолининг аксарияти жабр кўрди — 7297 киши ҳалок бўлди, 14 022 киши яраланди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, қурбонларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.