Ссылки доступа

Аргентина терма жамоаси FIFA Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди


Учрашув Жанубий Америка вакилларининг ҳужумлари билан бошланди.

Биринчи бўлим ўртасида аргентиналиклар пенальтидан урилган гол эвазига олдинга ўтиб олди: Лео Месси 11 метрлик жарима зарбасидан муваффақиятли фойдаланди. 36-дақиқада Анхель ди Мария жамоасининг қарши ҳужумини гол билан якунлади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисми ҳам Аргентинанинг назорати остида ўтди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланиб бораётган вақтда французлар босимни кучайтирди. 80-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисоб қисқартирган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб унинг ўзи мувозанатни тиклади.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармагач, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. 109-дақиқада Месси дубль қайд этган ҳолда, Аргентинанинг учинчи голини урди. 118-дақиқада Мбаппе ўзи ишлаб олган пенальтидан унумли фойдаланиб, яна ҳисобни тенглаштирди.

Пенальтилар сериясида Аргентинанинг қўли баланд келди. Шу тариқа Аргентина жаҳон чемпионига айланди.

ЖЧ—2022

Финал

18 декабрь, якшанба

Аргентина — Франция 3:3

Голлар: 1:0 – 23, пенальти Месси, 2:0 – 36 Ди Мария, 2:1 – 80, пенальти Мбаппе, 2:2 – 81 Мбаппе, 3:2 – 109 Месси, 3:3 – 118, пенальти Мбаппе.

Пенальтилар серияси — 4:2

Аргентина: Мартинес, Molina (Монтиел, 90), Отаменди, Ромеро, Тальяфико (Дилаба, 120+1), Де Пол (Паредес, 102), Мак Аллистер (Песселя, 116), Фернандес, Ди Мария (Акуня, 64), Месси, Альварес (Мартинес, 103).

Франция: Льорис, Кунде (Дисаси, 120+1), Варан (Конате, 113), Упамекано, Эрнандес (Камавинга, 71), Рабьо (Фофана, 96), Тчуамени, Жиру (Тюрам, 41), Гризманн (Коман, 71), Дембеле (Коло-Муани, 41), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Фернандес (45), Рабо (55), Тюрам (87), Акуня (90+8), Паредес (114), Монтиел (116).

XS
SM
MD
LG