Ссылки доступа

Шимолий Корея чиқиндили ҳаво шарлари Сеул аэропортларига халақит бермоқда


Май ойидан бери Шимолий Корея 5500 дан ортиқ шундай шарларни учирган.

Шимолий Корея учираётган чиқинди тўла шарлар Жанубий Корея аэропортларининг фаолиятини издан чиқармоқда, дея хабар берди Reuters агентлиги чоршанба куни Жанубий Корея расмийсига таяниб.

Май ойидан бери Шимолий Корея 5500 дан ортиқ шундай шарларни учирган.

"Чиқинди" шарлари жумладан Инчхон ва Кимпо аэропортларида учиш-қўниш йўлакларининг бир неча бор ёпилишига олиб келган. Иш тўхташларининг умумий вақти 413 дақиқани ташкил этди.

Душанба куни ҳарбийлар агар Шимолий Корея маълум чегараларни кесиб ўтса, "қатъий ҳарбий чоралар" кўришга тайёрлигини маълум қилди, аммо қандай чоралар назарда тутилганига аниқлик киритмади.

Жанубий кореялик фаоллар баъзан Шимолий Корея тарафига тизимни танқид қилувчи варақалар ва КХДРда тақиқланган эстрада клиплари ёзилган USB дисклар сақланган ҳаво шарларини учириб туради.

Июль ойида Жанубий Корея Шимолий Корея чегарадасида радиокарнайлар орқали Жанубий Кореяга қочиб ўтиш чақириқлари, КХДРда тақиқланган янгиликлар ва машҳур кейпоп қўшиқларини узатишни қайта бошлади. Пхенян аввалроқ эфир манбаларини йўқ қилиш учун артиллериядан фойдаланиш билан таҳдид қилган эди.

XS
SM
MD
LG