Ссылки доступа

Трамп сайлов штаби эронлик хакерлар компьютерларга бузиб кирганини маълум қилди


Доналд Трамп ва Жей Ди Вэнс
Доналд Трамп ва Жей Ди Вэнс

Гап Жей Ди Вэнснинг вице-президентликка сайланишига оид ва бу қадамнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақидаги таҳлилий ҳужжатларнинг эълон қилиниши ҳақида бормоқда.

Доналд Трампнинг сайлов штаби компьютерларга Эрон хакерлари ҳужум қилганини даъво қилмоқда. Ҳужум оқибатида турли махфий материаллар жамоатчиликка сиздирилган. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Гап Жей Ди Вэнснинг вице-президентликка сайланишига оид ва бу қадамнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақидаги таҳлилий ҳужжатларнинг эълон қилиниши ҳақида бормоқда.

Ҳужжат очиқ маълумотлар, шу жумладан сенатор билан ўтмишда ўтказилган репортажлар ва интервьюлар асосида тузилган. Ҳужжатнинг ҳақиқийлигини Politico нашрининг икки манбаси тасдиқлади.

Журналистларнинг сўзларига кўра, хакерлар қўлида Трамп штабининг ёзишмалари ва унинг суд ишларига оид ҳужжатлар ҳам бўлиши мумкин.

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида комьпютерларга эронлик хакерларнинг ҳужуми ҳақида унга Microsoft компанияси хабар берганини ёзди.

Аввалроқ Microsoft эронлик хакерлар ва ботлар бўлажак сайловлар олдидан жамиятда ижтимоий низоларни қўзғатиш, тартибсизликни келтириб чиқариш ва Америка сиёсий тизимини беқарорлаштириш учун ҳар икки президентликка номзодга қарши фаол ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Трамп президентлиги даврида АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар жиддий кескинлашди. 2020 йилда АҚШ ҳарбийлари томонидан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишидан сўнг Теҳрон Қўшма Штатлардан қасос олишга ваъда берди.

XS
SM
MD
LG